Freedom House ташкилотининг демократия ривожи рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини яхшилади
Бу йил Freedom House ташкилотининг «Ўтиш давридаги мамлакатлар 2020» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон 1,14 балл тўплади (2% га ўсиш). Ўтган йил ушбу кўрсаткич 1,11 баллни ташкил қилганди. Ҳисобот 6 май куни ташкилот сайтида чоп этилди.
Freedom House ҳисоботида мамлакатлар 7 та мезон бўйича баҳоланади. Уларга миллий демократик бошқарув, маҳаллий демократик бошқарув, сайлов жараёни, мустақил ОАВ, фуқаролик жамияти, суд тизими ва унинг мустақиллиги ҳамда коррупция киради. Ўзбекистон коррупция мезони ҳисобидан ўтган йилги кўрсаткичга қараганда сал кўпроқ балл тўплашга муваффақ бўлди.
Ушбу рейтингда Қирғизистон 1,96 балл, Қозоғистон 1,32 балл, Тожикистон 1,18 балл ва Туркманистон 1 балл олган. Ушбу кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда, Қирғизистонни минтақадаги энг демократик мамлакат, Туркманистонни эса демократия даражаси энг паст мамлакат деб айтиш мумкин.
Шарҳлар