Футбол бўйича Осиё чемпионати Ўзбекистонда октябрь ойида ўтказилади

Футбол бўйича Осиё чемпионати Ўзбекистонда октябрь ойида ўтказилади

Пайшанба куни Осиё футбол конфедерацияси Осиё чемпионлар лигаси ўз фаолиятини сентябрь ва октябрь ойларида иккита минтақавий марказда тиклайди. 19 ёшгача бўлган ўсмирлар орасида Осиё чемпионати 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказилади, 16 ёшгача бўлган ўйинчилар орасидаги турнир эса ноябрь ойида Бахрайнда ўтказилади, дея хабар беради Reuters агентлиги.

Лига финали декабрь ойига режалаштирилган. “Қийин давр эканига қарамасдан кўплаб маҳаллий лигаларнинг майдонга қайтаётганини кузатишдан мамнунман, биз ОФК чемпионлар лигаси ва ОФК Кубогини келаётган ойларда якунлашимиз мумкинлигини кутяпмиз”, – дейди ОФК бош котиби Виндзор Жон.
 
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Осиё чемпионати бир неча бор коронавирус пандемияси туфайли кейинга қолдирилганди.

Facebook тармоғидаги саҳифамизга обуна бўлинг

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.