Футбол бўйича Тожикистон миллий терма жамоасининг ҳимоячиси “Бунёдкор”га ўтди
Футбол бўйича Тожикистон миллий терма жамоасининг ҳимоячиси Давронжон Эргашев футболдаги фаолиятини Ўзбекистон чемпионатида давом эттиради. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри Эргашев ўзининг охирги мавсумини ўтказган “Хўжанд” ФЖнинг матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
2019 йил мавсумида Тожикистон чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси деб эътироф этилган 31 ёшли Эргашев Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси билан ҳамкорлик ҳақида келишиб олди. Қайд этиб ўтамиз, ушбу жамоа ОФК-2020 Чемпионлар лигасининг гуруҳли босқичига чиқиш учун курашади.
Фотосуратда Эргашев чапда
Турли йилларда Эргашев “Хўжанд”, «Регар-ТадАЗ», «Истиқлол» (Тожикистон), «Жетису», «Тараз» (Қозоғистон) ва «Габала» (Озарбайжон) клубларида тўп сурган.
Шарҳлар