Футбол клубларининг давлат улушлари сотилмоқда

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, футбол клубларининг давлат улушлари давлат органларининг ва компанияларнинг ихтиёрига ўтказилади, кейин эса белгиланган тартибда сотилади, деб ёзади «Норма» нашри.
 
Қарорга иловада санаб ўтилган давлат органлари ва хўжалик жамиятларига Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликлар билан ҳамкорликда бир ой ичида футбол майдонларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг рентабеллигини ошириш бўйича “йўл харитасини” ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилди. Ушбу йўл харитасида қуйидагилар кўзда тутилган бўлиши керак:

·       давлат-хусусий шериклиги асосида футбол майдонларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ҳамда улардан йил давомида доимий фойдаланишни таъминлаш;

·        йил давомида майдонларда ўтказиладиган спорт тадбирлари (мусобақалар, спорт секциялари), концертлар ва бошқа оммавий тадбирлар сонини ошириш; умумий тадион ҳудудида овқатланиш муассасаларини (қаҳвахоналар, ресторанлар), спорт дўконлари, кўнгилочар муассасаларни ташкил қилиш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.