ФВВ нега Сирдарё вилоятида аҳолининг буюмлари ёқилганига изоҳ берди
Ўзбекистон ФВВ буюмлар Сардоба сув омбори дамбасининг ўпирилиши натижасида сув оқимидан шикастлангани учун утилизация қилингани ҳақида маълум қилади.
«Бундай буюмлар такрор фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланади ва улар санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди», – дея қайд этилади вазирлик хабарида.
Вазирликнинг қайд этишича, сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари Сардоба, Оқолтин ва Мирзообод туманларида давом этмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар