Германиянинг Тошкентда велойўлкалар ташкил қилиш лойиҳаси 2020 йилда тақдим этилади

Германиянинг Тошкентда велойўлкалар ташкил қилиш лойиҳаси 2020 йилда тақдим этилади

2020 йил февраль ойида Ўзбекистон пойтахтида велойўлкалар ташкил қилиш лойиҳаси тақдим этилади, шунингдек велошэрингни ишга тушириш ҳам режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Kommersant.uz хабар беради.

Ушбу келишувларга Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарининг ЕХҲТ ва 2000 йилдан буён велосипед кўчалари ва шосселари қурилиши соҳасида фаолият юритувчи Германиянинг Planungsburo VAR+ бюроси вакиллари билан учрашувда эришилди.

Бундан ташқари, велопарклар яратиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Уларни тураржой мажмуаларининг ичида, олий ўқув юртлари, корхоналар, турли ташкилотлар, одамлар гавжум бўладиган кўчалар, шу жумладан метро ва майдонлар яқинида жойлаштириш кўзда тутилган. Велойўлкаларнинг узлуксизлиги ва уларнинг болалар учун хавфсизлиги муҳим шартлар ҳисобланиши қайд этилмоқда. Бир вақтнинг ўзида Тошкентда велошэринг, яъни мобил илова орқали велосипедлар ижараси ҳам йўлга қўйилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.