Германиянинг “Яшил Марказий Осиё” ташаббуси
Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда Афғонистон ташқи ишлар вазирининг ўринбсари 2020 йил 28 январда Берлинда Германия Федерал ташқи ишлар вазири Хайко Маас билан учрашади. Ушбу учрашув а конференция Марказий Осиёда иқлим ўзгаришининг оқибатлари билан шуғулланувчи “Яшил Марказий Осиё” лойиҳасига старт беради.
Шунингдек учрашув Германия ва минтақада фаолит кўрсатувчи шахслар ўртасида кооперацион алоқаларни яратиш масалалари бўйича илмий доиралар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан мулоқотни ҳам ўз ичига олади.
Иқлим ўзгариши ташқи сиёсат ва хавфсизлик соҳасидаги сиёсатга турлича таъсир кўрсатмоқда. Жаҳон океани сатҳининг кўтарилаётгани, чўлларнинг ҳосил бўлиши ва экотизимларнинг бузилиши бутун дунё бўйлаб одамларни яшаш учун неъматлардан кўпроқ маҳрум қилмоқда. Марказий Осиё ва Афғонистонда иқлим ўзгариши, баланд тоғ музликларининг эриши туфайли сув ресурсларига, ер ва тупроққа кучли таъсир кўрсатмоқда. Германиянинг ушбу ташаббуси иқлим ўзгариши оқибатлари ва бу билан боғлиқ хавф-хатарлар бўйича минтақавий мулоқотга кўмаклашади.
Ҳамкорлик сув ресурслари, музликларни ҳимоя қилиш, энергетика, биохилмахиллик, ер ресурсларини бошқариш ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларни қамраб олади, у субмиллий, миллий ва минтақавий даражаларда амалга оширилади.
Шарҳлар