Ўзбекистон глобал очлик рейтингида 107 та мамлакат орасидан 6,7 балл тўплаб, очлик даражаси паст 47 та мамлакат қаторидан ўрин олди. Ўтган йили республика ушбу рейтингда 48-ўринни эгаллаганди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.
 
2020 йил якунлари бўйича мазкур рейтингда МДҲ мамлкатлари орасида Қозоғистон 21-ўринни (5,4 балл), Арманистон 31-ўринни (6,9 балл), Қирғизистон 42-ўринни (8,4 балл), Турманистон 52-ўринни (11,1 балл) эгаллаган.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу индекс ҳар бир мамлакат учун тўртта кўрсаткич йиғиндиси бўйича аниқланади:
 
— тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши; 
— очликдан азият чекувчи 5 ёшгача бўлган болалар улуши;
— ўсишда ортда қолаётган 5 ёшгача бўлган болалар улуши (бу сурункали тўйиб овқатланмаслик белгиси); 
 — 5 ёшгача бўлган болалар орасида ўлиш ҳолатлари даражаси.
 
Очлик даражаси 100 балли шкала бўйича аниқланади, унда 0 – энг яхши натижа (очликнинг йўқлиги), 100 эса – энг ёмон натижа.