Гулнора Каримовага тегишли дам олиш зонасини сотувга тайёрлашмоқда
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Сижжак” дам олиш зонаси сотувга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Spot ҳукуматдаги манбага таянган ҳолда хабар беради.
2019 йил ёзида зона Триатлон федерациясига берилган эди. Ўшанда унинг базасида триатлон бўйича миллий терма жамоа учун федерациянинг ўқув-машқ базасини ташкил қилиш режалаштирилганди.
Зона ҳудудида меҳмонхона бинолари, бир нечта бассейн, амфитеатр, коттеж, сув минораси ва бошқа иншоотлар, шунингдек кўп сонли турли мол-мулк мавжуд.
Буларнинг барчаси илгари биринчи президентнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган. Ушбу мулк 2017 йил 10 февралда Тошкент вилоят жиноий ишлар бўйича судининг қарори билан ҳибсга олинганди.
Яқин кунлар ичида Давлат активларини бошқариш агентлиги “Сижжак” дам олиш зонасини очиқ оммавий савдоларга қўйиши кутилмоқда.
Шарҳлар