Гулнора Каримованинг 10 млн доллар миқдоридаги активлари Ўзбекистонга ўтказилди
Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура Ўзбекистоннинг ваколатли органлари иштирокида Гулнора Каримованинг 10 млн доллар миқдоридаги активларини мамлакатга қайтарди.
Ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ўтказилди ва умумий тартибда ишлатилади.
«Қайд этиш жоизки, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда.», – дея қайд этади Адлия вазирлигининг матбуот хизмати.
Хусусан, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
«Мазкур мулклар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан ҳибсга олинганлиги муносабати билан, улар Г.Каримова (унинг оила аъзолари)нинг тасарруфида эмас. Шу боис, муқаддам айрим ОАВларда хабар берилганидек, Ўзбекистонга мулклар ва маблағлар бевосита Г.Каримова ёхуд бошқа алоҳида шахслар томонидан қайтарилиши мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазалар ҳақиқатга тўғри келмаслиги яна бир бор таъкидланади», – дея хулоса қилади Адлия вазирлиги.
Шарҳлар