Гулнора Каримованинг Буюк Британиядаги кўчмас мулки кимга насиб қилади?

Гулнора Каримованинг Буюк Британиядаги кўчмас мулки кимга насиб қилади?

Бир ярим ой олдин, 6 декабрь куни Гулнора Каримовага янги айблов қўйилганди, шунингдек Бош прокуратура Каримова томонидан жиноий йўл билан топилган 1,3 млрд АҚШ долларидан ортиқ маблағни қайтариш бўйича ишлар олиб бораётгани ҳақида хабар берилганди.
 
Яқинда Гулнора Каримова Суррей графлигида 2010 йилда 18 млн фунтга (($23,5 млн) сотиб олган Gorse Hill Manor ерига эга эканлиги маълум бўлди. Бугунги кунда ушбу объект 30 млн фунт ($39 млн) туради. Катта уй 1912 йилда қурилган бўлиб, ҳудудда қайиқ сайрлари учун кўл, майдони 70 минг метр квадратга яқин боғ мавжуд.  Унинг ёнида нуфузли бадавлат кишиларнинг, хусусан Бруней султонининг ерлари жойлашган.

Буюк Британи пойтахтида Daily Mail нашри «robber baron» (қароқчи-барон, диктаторнинг қизи) атаган Гулнора Каримованинг иккита квартираси бор, биттаси – қиймати 8 млн фунт ($10,4 млн) бўлиб, Мейфэр районида, иккинчиси 2 млн фунт ($2,6 млн) бўлиб Белгравия районида жойлашган.

Бош прокуратура ушбу кўчмас мулкни Ўзбекистон мулкига қайтара олиши номаълум, чунки у ушбу объектларни олишдан манфаатдор бўлган Буюк Британия мулкига ўтиши мумкин

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.