Халқ банкининг кассири 170 млн сўм миқдоридаги нафақа пулларини ўзлаштириб олган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговгача текширув жараёнида Халқ банки Мирзо Улуғбек туман филиалининг кўчма кассир-назоратчиси, фуқаро Т.Т. қўлга олинди. Бу ҳақда UzNews нашри Бош прокуратурага таянган ҳолда хабар беради.
 
Тергов жараёнида 2020 йилнинг сентябрь ойидан шу йилнинг январь ойигача Т.Т. пенсионерларга тарқатиш учун ўзига ишониб топширилган 170 млн сўм миқдоридаги маблағларни ва нафақа пулларини ўзлаштириб олган.  
 
Ушбу ҳолат бўйича Т.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми бўйича (талон-тарож қилиш йўли билан ўзлаштириш) жиноий иш қўзғатилган. Ҳозир тергов олиб борилмоқда.
 
Бош саҳифадаги фотосурат: upl.uz
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.