Халқ таълими вазирлигида мактабда калта пайпоқлар билан боғлиқ вазиятга изоҳ беришди
Адлия вазирининг маслаҳатчиси ва блогер Шаҳноза Соатова ўзининг Telegram-каналида мактабда ўғлининг калта пайпоқларини суратга олишганини ва буни ЛГБТ га қарши курашиш ҳаракатлари билан тушунтиришгани ҳақида айтади, деб ёзади Uznews.
«Энди мактабларда дарс ўрнига ЛГБТ ҳақида эслатувчи мавзуларга эътибор қаратишяптими? Қарши тарғиботни бемаънилик даражасига кўтаряпсизлар. Бу мавзуни ҳеч бўлмаганда мактабларда ёпинглар! Мен буни ЛГБТ тарғиботи, ва умуман, қора пиар (бу ҳам пиар) деб тушунаман», – деб ёзади блогер.
«Дарслар муқаддас, таълим муқаддас экани ҳақида тушунча йўқ. Болалар ҳар сафар мактабдан келганида, улар “Синфда бизнинг формамизни текширишди, галстук тақмаганларни уришишди” деб айтишади. Бузилган дарсларга ачинаман».
Шаҳноза Соатованинг сўзларига кўра, “кеча ўзбек тили дарси пайтида 20 дақиқа давомида калта пайпоқлар кийиш ҳақида маъруза ўқишган”.
«Бундай 20-30. дақиқалик маърузалар билан нечта дарсни йўққа чиқаришди? Наҳотки улар олий маънавият, биринчи навбатда, билим ва саводда эканини тушунишмаса? Ахир, дарсларга ва таълим тизимига халақит бермасдан, балки синфдан ташқарида олий қадриятларни акс эттирувчи санъат ва адабиёт асарларини кўриш, бепул клубларни ривожлантириш билан юмшоқ тарғибот ва маърифат йўлидан боришнинг иложи йўқми?».
“Агар кимдир ҳар қандай фитна назариясига ишонса – бу унинг шахсий иши”. “Бола киядиган пайпоқнинг узунлигини эса унинг ўзи ва ота-онаси ҳал қилади”, – дея хулоса қилади у.
Халқ таълими вазирлиги “Газета” нашрининг сўровига халқ таълими тизимидан бундай топшириқ берилмаган, деган жавобни берди.
2020 йил август ойида “Муносабат” ижтимоий-сиёсий телекўрсатувида Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Мансур Мусаевнинг Европада калта пайпоқ ноанъанавий жинсий ориентация вакилларининг рамзи эканлигини айтиши ортидан ушбу мавзу жамоатчилик томонидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Фотосурат: uzedu.uz
Шарҳлар