Хатирчи туманида истиқомат қилувчи фуқаролар ноқонуний тарзда 230 млн сўмлик олтин қазиб олган
Миллий гвардия ва ички ишлар органлари ходимлари Навоий филоятининг Хатирчи туманида истиқомат қилувчи фуқаролар Учқудуқ туманининг Олтинтау маҳалласидаги “Ойгул-партия” эски конидан таркибида олтин рудаси бўлган тошларни ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланган Т.Д. ва Ш.М.ни ҳибсга олди.
Фуқаро T.Ж. ўзининг Ford русумли автомобилида умумий оғирлиги 1264 кг бўлган 17 та қопда олтин рудали тошларни, Ш.М. эса 33 та қопда 1654 кг олтин рудали тошларни олиб чиқишга уринган.
«Олтин рудали тошлар мутахассислар томонидан тадқиқ қилинди (олтиннинг белгиланган нархи бўйича – 1 г 604.863,5 сўм). Умумий оғирлиги 1264 кг ни ташкил қилувчи тошларда 148 г (89 000 000 сўм) олтин, умумий оғирлиги 1654 кг тошларда эса 234 г (141 000 000 сўм) олтин мавжудлиги аниқланди», – дейилади Миллий гвардия матбуот хизматининг хабарида.
Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Навоий вилоят Учқудуқ туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар