Ҳазорасп туман ҳокимлигининг ходими ер ажратиш эвазига 8000 минг доллар миқдорида пора сўраган

Ҳазорасп туман ҳокимлигининг ходими ер ажратиш эвазига 8000 минг доллар миқдорида пора сўраган

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туман ҳокимлиги қурилиш бўлими етакчи мутахассиси 8 минг доллар пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» нашри Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармасига таняган ҳолда хабар беради.

Қайд этилишича, ходим Ҳазорасп туманида яшовчи фуқарога Тупроққалъа туманининг «Обод» маҳалласида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги бўш ер майдонидан 1200 кв/метр ер майдонини ажратиш эвазига 8 минг доллар пора талаб қилган. Фуқаро эса бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.
 
Аризага асосан ўтказилган тезкор тадбирда туман ҳокимлиги мутахассиси фуқародан ер майдонини ажратиш эвазига ўзи талаб қилган пулни олаётган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бизни Telegram каналида кузатиб боринг

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.