ХХЮКда Ўзбекистон павильонини реставрация қилиш ишлари якунланмоқда

ХХЮКда Ўзбекистон павильонини реставрация қилиш ишлари якунланмоқда

Москвадаги Марказий хиёбонда жойлашган “Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси” мажмуидаги 66-сонли павильонни реставрация қилиш ишлари якунланмоқда. Бу ҳақда The Village хабар беради.
 
Реставрация ишлари авария ҳолатида бўлган шийпонча-ротондани, фасадлар ва майоликали паннони қамраб олди, шунингдек бўлғуси экспозиция ҳам ўрнатилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил июнь ойи якунида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Москва мэрияси Ўзбекистон кўргазма-маданий марказини ташкил қилиш учун павильонни ижарага олиш ҳақидаги шартномани имзолаганди. 1964 йилгача бу ерда Ўзбекистон Республикасининг ютуқлари тақдим этилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.