Ҳинд компанияси Тошкентнинг Сирғали туманида университет қурилишини бошлади
Пойтахтнинг Сирғали туманида Minerva World of Knowledge халқаро университетининг қурилишига старт берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беради.
Маросимда шаҳар ҳокимиЖаҳонгир Ортиқхўжаев, Minerva World of Knowledge лойиҳасининг раҳбари Мурали Лал Жалан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов қатнашди.
Матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, университет 10 000 дан ортиқ талабани сиғдира олади, у нуфузли чет эл олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилади.
Асосий бино 2021 йил сентябрь ойигача қуриб битказилади, кейинги беш йил ичида эса қолган кампуслар, спорт мажмуаси, кутубхона ва талабалар ётоқхонаси барпо этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Minerva World of Knowledge LLC компанияси шу йил июль ойида Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 100 га майдонда мажмуа қурилиши устидаги ишларни бошлаганди. Инвестициялар ҳажми 500 млн АҚШ долларига баҳоланмоқда.
Шарҳлар