Ҳисоб палатаси UzAuto Motors ни йиғим тўлашдан озод этиш имтиёзини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди
Ўзбекистон ҳисоб палатаси 2021 йилга давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасига хулоса тайёрлади, деб ёзади Газета.uz.
Хулосада қайд этилишича, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб маҳаллий янги автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун 3% лик йиғим автомобиль ишлаб чиқарувчилар томонидан Республика йўл жамғармасига тўланади.
Бироқ “Ўзавтосаноат” тизимидаги автомобиль ишлаб чиқарувчилар (UzAuto Motors, SamAuto, UZ Truck and Bus Motors) 2020 йилда ушбу йиғимни тўламаган, дейилади ҳисоботда. Январь-сентябрь ойлари учун UzAuto Motors компанияси 582,6 млрд сўм тўламаган. Бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар бўйича маълумотлар келтирилмаган.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Ҳисоб палатаси «Ўзавтосаноат» АЖ тизимидаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчиларни йиғим тўлашдан озод этишни белгиловчи имтиёзни қайта кўриб чиқиш кераклигини таъкидлайди.
Шарҳлар