Хитой компаниялари Ўзбекистонга ниқоблар, қўлқоплар ва тепловизорлар жўнатди
Хитой ҳарбий-саноат мажмуи компаниялари Ўзбекистонга тиббий ҳимоя воситаларидан иборат 20 тонна инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Тиббий ҳимоя воситалари бир марта қўлланадиган тиббий ниқоблар ва қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари ва тепловизорлардан иборат. Юк жўнатувчилар орасида Norinko, Hytera, Poly Technology компаниялари бор. Ёрдам юки Ўзбекистон ҲҲК бортида олиб келинди.
«Асосий ёрдам ҳажми мамлакатда карантин режимини таъминлаш билан шуғулланувчи ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари ва тиббий ходимлар орасида тақсимланади», — дея қайд этишмоқда вазирликдагилар.
Улашиш:
Шарҳлар