Хитой Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни масофадан туриб даволашга ёрдам бермоқда
Ўзбекистон ва Хитой шифокорлари коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича масофавий консультациялар тизимини ишга туширди, дея хабар беради Тошкентдаги ХХР элчихонаси матбуот хизмати.
Тизимга Хитойнинг Цзянси провинциясидан иккита касалхона ва Ўзбекистоннинг ўнта клиникаси қўшилган. Тизим шифокорлар ўртасидаги мунтазам алоқаларни ўрнатишга ва эпидемиологлар орасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга йўналтирилган.
Улашиш:
Шарҳлар