Хитой ўзбекистонлик болалар учун коронавирус ҳақида комикс яратди
Хитой ўзбекистонлик болалар учун коронавирус ҳақида комикс яратди. Унда суратлар ва оддий матн ёрдамида коронавирус нимаси билан хавфли экани, уни қандай юқтириш мумкинлиги ва бу юз бермаслиги учун нима қилиш кераклиги тушунтирилади.
Комикс ХХР элчихонасининг телеграм-каналида чоп этилди.
Бундан олдин Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус профилактикаси мавзусида барча мактаб ўқувчилари учун диктант ўтказганди.
Бугунги кунга келиб, 2019-nCoV коронавирусини юқтириш натижасида нобуд бўлганлар сони 910 кишига етди. Хитой ҳудудида пневмониянинг янги шаклига чалинганларнинг умумий сони 40171 кишига етди, мамлакат касалхоналарида даволаниш курсидан 36 мингга яқин киши ўтмоқда, улардан 6,5 минг кишининг аҳволи оғир сифатида баҳоланмоқда, 3,3 минг киши тузалган сифатида касалхонадан чиқарилган.
Шарҳлар