«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бош директори Муродбой Базаримбетов пора олганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда “Газета” нашри хабар беради.
«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонасининг матбуот хизмати маълум қилишича, 24 декабрь куни Муродбой Базаримбетов ўзининг хизмат хонасида қўлга олинган.
Урганч шаҳар халқ депутатлари кенгаши аъзосининг Kun.uz`га айтишича, Базаримбетов ўртага ишончли одамини қўйиб, ёнилғи қуйиш шохобчасини электр тармоғига улаб бериш учун тадбиркордан 20 минг доллар сўраганликда гумонланмоқда. Кейинчалик бу қиймат 15 мингга туширилган, дейилади хабарда.
Шундан сўнг, тадбиркор депутатга шикоят қилган, у эса ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар берган. Тадбиркор махсус тадбирда ҳамкорлик қилишга розилик берган. 24 декабрь куни Муротбой Базаримбетов ўртадаги ишончли шахс пулни кабинетига киритиб берганидан сўнг, ушланган.
Депутат таъкидлашича, тезкор тадбирда ўртадаги шахс ва раҳбарнинг мулоқоти ёзиб олинган. Аудиоёзувларда раҳбарнинг: «Пулнинг ҳаммасини бердими? Ҳаммасини олдингми? Мана бу тумбочкага қўй», — деган сўзлари ҳам бор.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, Муротбой Базаримбетов эса ҳибсда сақланмоқда, дея қўшимча қилган депутат.
09 янвuary 2021 42 0
“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” корхонасининг бош директори пора олганликда гумон қилинмоқда
Комментарии (0)
-
Жиноий иш қўзғатилди22 янвuary 2021 15 0
-
Кучли қор ёғиши ва кучли шамол Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишларни келтириб чиқарди22 янвuary 2021 19 0
-
Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради, - деди президент22 янвuary 2021 24 0
-
Ўзбекистоннинг ихтисослашган мактабларида таълим муддати 12 йилдан 11 йилга ўтказилмоқда, бу кўзи ожиз ўқувчилар таълимига салбий таъсир қилиши мумкин22 янвuary 2021 21 0
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳодисалар22 янвuary 202118:10 0
-
Ҳодисалар22 янвuary 202116:01 0
-
Ҳодисалар22 янвuary 202113:22 0
Мулоҳазавсе
Биз Facebook дамиз
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: