Хоразм вилоятида каналдан машинага занжирбанд қилинган эркакнинг жасади топилди
17 апрель куни Хазорасп туман прокуратураси томонидан фуқаро Т.К. бедарак йўқолганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида эса Шовот каналидан топилган автомашина ичидан занжир билан боғланган эркак мурдаси топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беради.
Ҳозирда Т.К. нинг ўлим сабабларини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар