Хориждан келган фуқаролар карантинни меҳмонхонада ўз ҳисобидан ўтказишлари мумкин
Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиш ҳуқуқи берилди.
Эндиликда юқоридаги тоифа давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёхуд ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлади.
Фуқаролар карантин назорати даврини ўтказиши мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхати Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилади.
Фуқаролар Карантин назорати даврини меҳмонхоналарда ўтказишнинг вақтинчалик тартибига қатъий риоя этишлари талаб этилади, дейилади Махсус комиссия хабарида.
Шарҳлар