HRW: сайловчиларнинг бўлғуси сайловларда ҳақиқий танлови йўқ
Сайловлар бўйича халқаро кузатувчилар бўлажак парламент сайловларини тартибга солувчи қоидалар сайловчиларга ҳақиқий номзодларни танлаш имконини бермаслигидан ташвишланмоқда. Бу ҳақда Human Rights Watch ҳуқуқини ҳимоя қилиш ташкилоти сўз юритади.
«Рўйхатга олинган бешта партиянинг ҳаммаси сайловларда ҳукумат томонидан белгиланган сиёсий доирада ҳаракат қилмоқда, ҳеч қандай мустақил ёки мухолифот партиялар сайловларга қўйилгани йўқ», – дейилади ташкилот хабарида.
«Яқинда Ўзбекистонда муҳим ислоҳотлар ўтказилди, аммо ушбу ислоҳотлар руҳи парламент сайловларида ҳам ўз аксини топиши имконияти қўлдан бой борилмоқда», – дейди Human Rights Watch ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Хью Уильямсон. «Келгусида Тошкент мустақил партиялар ва номзодларга бундай сайловларда қатнашишга рухсат бериши зарур».
Шарҳлар