Ҳуқуқ ҳимоячиси Сурат Икромов вафот этди
Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гууруҳининг (ЎМҲҲТГ) раҳбари Сурат Икромов 77 ёшида вафот этди, деб ёзади «Фергана» нашри Kun.uz га таянган ҳолда.
Kun.uz маълумотларига кўра, Икромов 2021 йил февралидан бошлаб оғир хасталикка учраган эди. Ўлим сабаби сифатида сурункали ўпка яллиғланиши, қанд диабети ва простата саратони кўрсатилмоқда.
Маълумоти бўйича муҳандис бўлган Сурат Икромов 19 йил олдин Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳини ташкил этди ва шу вақт мобайнида унга раҳбарлик қилди. Шу вақт давомида ЎМҲҲТГ юзлаб суд жараёнларининг мониторингини ўтказиб, минглаб инсонларга ёрдам берди. Ҳуқуқ ҳимоячи ўз иши давомида эътиборини қўлга олинган маҳбусларга нисбатан шафқатсиз муносабатлар, далилларни сохталаштириш ва айниқса диний экстремизмда айбланувчиларга нисбатан қийноқлар қўллаш ҳолатларини аниқлашга қаратди.
Сурат Икромовнинг ҳаётига нисбатан 2003 йилда тажовуз содир этилди – номаълум кимсалар уни ўғирлаб кетдилар ва шавқатсиз равишда калтакладилар. У шаҳар четида бошига полиэтилен пакет кийдириб ташлаб кетилган ҳолда топилди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги содир бўлган жиноят бўйича текширув ўтказди, аммо ҳужум қилган шахслар топилмади.
2005 йилда Андижон воқеаларидан кейин у мамлакатни тарк этмади ва собиқ президент Ислом Каримовнинг режимини изчиллик билан танқид келиб келди.
Фотосурат: Сид Янишев
Шарҳлар