Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бир ой ичида иккинчи бор «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террорчилик ташкилотининг фаолиятига чек қўйди

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бир ой ичида иккинчи бор «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террорчилик ташкилотининг фаолиятига чек қўйди

ИИВ ҳузуридаги Тергов Департаменти юритувида бўлган жиноят иши доирасида Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ҳудудидаги 8 та манзилларда тинтув тадбирлари ўтказилиб, 11 нафар шахслар ички ишлар идораларига келтирилди, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
 
2020 йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ, ИИВ ҳамда Тошкент шаҳар ДХХБ, ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳудудида яширин фаолият олиб борган “Тавҳид ва жиҳод катибаси (ТЖК) халқаро террористик ташкилотининг бир гуруҳ тарафдорлари фош этилди», – дейилади матбуот хизмат тарқатган хабарда.

Мазкур шахслар ҳозирда Сурияда террористик фаолият олиб бораётган “ТЖК” жангариларининг ғоявий таъсирига тушган ҳолда Тошкент шаҳрида яширин гуруҳ тузиб, ноқонуний йиғилишлар давомида интернет тармоғи орқали кўчириб олинган экстремистик мазмундаги материалларни муҳокама қилиб келишган ҳамда “ҳижрат” ва “жиҳод” амалларини бажариш мақсадида Сурия давлатига чиқиб кетишни режалаштиришган.

Ушланган шахсларнинг яшаш манзилларидан жиноятга алоқадор бўлган ашёвий далиллар топилиб, қонуний тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни Тошкент ва Тошкент вилоятида 25 киши ушбу террорчилик ташкилотига алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинганди.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.