Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик жорий этилади
Президент “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Kun.uz хабар беради.
Фармон асосида ички ишлар органларининг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоялашни ҳамда уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш бўйича чоралар кўрилади.
Фармон билан тасдиқланган «Йўл харитаси» билан 20 июнгача қуйидагиларни кўзда тутувчи қонун ҳужжатларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш топширилди:
- хизмат вазифасини бажараётган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, соғлиғига шикаст етказиш, шунингдек, қонуний талабларига бўйсунмаслик ва фаол қаршилик кўрсатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини кучайтириш;
- ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва оила аъзоларининг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик белгилаш;
- ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини давлат томонидан ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишнинг ягона ҳуқуқий асосини, ушбу йўналишдаги кафолатлар ва аниқ механизмларни назарда тутган ҳолда яратиш.
Фотосурат: Максим Енисеев
Улашиш:
Шарҳлар