ИИВ, Миллий гвардия ва СЭНга карантинга амал қилиниши бўйича мунтазам текширувлар ўтказиш топширилди
Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига жамоат жойларида санитария-эпидемиология талабларига риоя этилиши устидан назорат тадбирларини (рейдларни) мунтазам равишда кучайтирилган тартибда ташкил этиб бориш юклатилди, дейилади Коронавирусга қарши курашиш бўйича махсус комиссия хабарида.
Карантин чекловлари шароитида рухсат берилган соҳаларда қайта тикланган тадбиркорлик субъектлари фаолияти мониторинги натижалари айрим ҳолларда санитария-эпидемиологик талаблар бу ҳақда мутасадди ташкилотлар огоҳлантирганидан сўнг ҳам такроран бузилаётганлиги, шу жумладан, фуқаролар тана ҳароратини ўлчаган ҳолда объектга киритиш, уларни ижтимоий масофага риоя этган ҳолда жойлаштириш, мунтазам дезинфекция ишларини ўтказиш, ходимларни тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминлаш каби талабларга етарли даражада риоя этмаслик, тана ҳароратини ўлчамай, тегишли ҳимоя воситалари билан таъминланмаган фуқароларни тўғридан-тўғри ишга жалб қилиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Шарҳлар