Икки кун ичида Ўзбекистонда ўлим билан якунланган учта ЙТҲ содир бўлди

Икки кун ичида Ўзбекистонда ўлим билан якунланган учта ЙТҲ содир бўлди

19 август куни соат 16:50ларда фуқаро Ж.А. бошқарувчидаги «КАМАЗ-532120» юк транспорт воситасида Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган халқаро А-373 автомобиль йўлининг 8 км да Термез-Тошкент йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб йўлнинг белгиланмаган қисмини кесиб ўтаётган фуқаро Д.М ни уриб юбориб ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беради.

Натижада пиёда Д.М. олган тан жароҳатлари оғирлигидан воқеа жойида вафот этган.

19 август куни соат 10:25 ларда Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 “Навоий-Учқудуқ” автомобил` йўлининг 147 километрида «Зарафшон-Навоий» йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи “Нексия” русумли 85К704EА давлат рақам белгили автомашинани бошқариб бориб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Чанган» русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада “Нексия” русумли автомашинани ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

“Чанган” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси “Чап оёғи тизза ости синиши” жароҳати билан Зарафшон шаҳар марказий касалхонасига ётқазилган.
Бирламчи маълумотларга кўра, “Нексия” русумли  автомашина ҳайдовчи чарчоқ ҳолатида ухлаб қолиши натижасида бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиққанлиги мазкур ҳодисани келиб чиқишига сабаб бўлган.
 
18 август куни фуқаро А.А. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинасини Қўрғонча қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган О.К. бошқарувидаги “Labo” русумли автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида “Labo” автомашина ҳайдовчиси К.Одилов оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Шунингдек, “Labo” автомашина йўловчиси О.Л. ва “Damas” русумли автомашина ҳайдовчиси А.А.лар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.