Инха университети коронавирусга чалинган бир нафар талаба сабабли онлайн таълимга ўтказилди

Тошкентдаги Инха университетининг иккинчи курс талабаси коронавирусга чалинган. Бу ҳақда Kun.uz олий ўқув юртининг ректоратига таянган ҳолда хабар беради.

Олий ўқув юрти берган маълумотларга кўра, талаба ўтган ҳафта бошида касалланган.
 
«Ҳозир у ўзини қониқарли ҳис қилмоқда. Кейинроқ биз билан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик соғлиғи хизматининг туман бўлими ходимлари боғланди ва унинг барча курсдошларини изоляциялашни тавсия этди», – дейишмоқда олий ўқув юртидагилар.

«Айнан шу сабабли ва хавфсизлик мақсадларида биз университетни онлайн-таълимга ўтказишга қарор қилдик. Шунингдек, ушбу қарор кореялик ҳамкорлар билан ҳам келишилган», – дея қайд этади университет раҳбарияти.

Онлайн-таълим 23 мартдан 6 апрелгача давом этади.

«Бизда онлайн-таълим учун барча қулайликлар яратилган. Бироқ талабалар имтиҳонларни оффлайн режимда топширадилар», – дея хулоса қилади университетдагилар.
 
Бош саҳифадаги фотосуратАхборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.