Иқтидорли ёшларга Миллий Университет кенг йўл очиб берди
ЎзМУ рақабатбардош, мақсадли кадрлар тайёрлаш борасида яна бир муҳим қадамни қўйди.
Хабарингиз бор, Республика миқиёсида ўтказилаётган фан олимпиадасига республикамиздаги барча таълим муассасаларидан фанлар бўйича чуқур билимга эга ўқувчилвр саралаб олинган. Улар якуний босқичда иштирок этишмоқда. ЎзМУ раҳбарияти ташаббусига кўра олимпиада иштирокчилари билан ЎзМУ раҳбарияти, етук олимлари, фаол талабалари ўртасида мулоқотлар ташкил этилди. Мақсад-ёш, иқтидорли талабаларни ЎзМУга жалб этиш, уларни ўз соҳаларида чуқур билим олишлари ва келажакда етук , рақобатбардош кадр бўлиб етишишлари учун имкониятлар яратишдан иборат. ЎзМУ илмий ва маҳорат мактаблари, талабалар ҳаёти, имкониятлар ва режалар, ҳамкорлик хусусида ахборот алмашинилди. Олимпиадачилар ЎзМУда ўқишга ҳужжат топшириш ва ўзлари қизиққан соҳа бўйича бу даргоҳда кенг имкониятларга эга бўлишлари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар. Олимпиада иштирокчилари ва ота-оналар ЎЗМУ факультетларига таклиф этилди. Университет ҳаёти, ёшларга яратилган имкониятлар билан яқиндан танишдилар. Тажрибали олимлар билан қизғин суҳбатлар ташкил этилди. Ёшларга бугун илмдаги инновациялар, истиқболдаги режалар буйича маълумотлар берилди.
Иқтидорли ва қизиқувчан ёшларни селекция қилиб олиш, уларни рақобатбардош, ватанпарвар, етук кадр қилиб тарбиялаш бу олий даргоҳнинг бош мезонидир.
Шарҳлар