Истамбулда самолёт ёмон қўниши оқибатида Ўзбекистон фуқароси жабрланди

Истамбулда самолёт ёмон қўниши оқибатида Ўзбекистон фуқароси жабрланди

5 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20.00 да Pegasus  самолёти Истамбул аэропортида қўнаётган пайтда Ўзбекистон фуқароси Б.С. жабрланди. У «Medikana» клиникасига ётқизилди, дея қайд этади Ўзбекистон ТИВ.

 

Самолёт ёмон қўниши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 179 нафар киши жабрланган. Измирдан учиб келаётган Boeing 737-800 NG авиалайнери Истамбулнинг  Сабихи Гёкчен номидаги аэропортида қўнаётган пайтида учиш-қўниш полосасидан ташқарига чиқиб кетиб, уч қисмга ажралган. Бунга ёмон об-ҳаво сабабчи деб тахмин қилинмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.