Карантин чоралари 15 июнгача узайтирилди
Карантин чоралари 15 июнгача узайтирилди, дейилади коронавирусга қарши курашиш бўйича тезкор штаб тарқатган хабарда.
Махсус комиссиянинг ыарорига кщра, 1 июндан бошлаб «сариқ ҳудудлар»да риэлторлар, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар, давлат муассасаларига хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналарининг фаолияти тикланади.
“Яшил ҳудудлар”да “сариқ ҳудудлар”га қўшимча равишда санаторийлар, пансионатлар, спорт заллари, фитнес-клублар, спорт секциялари, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолияти (хостеллар бундан мустасно) ўз фаолиятини тиклайди. Шунингдек, 1 июндан бошлаб оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилади.
Бунда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган (фақат яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади, дея қайд этади тезкор штаб вакиллари.
“Қизил ҳудудлар”да 1 июндан риэлторлик фаолияти ҳамда реклама ва маркетинг фаолияти тикланади.
Шарҳлар