Карантин даврида кўнгиллилар қандай ёрдам беради
Тошкентдаги «Ўзэкспомарказ»да Ҳомийлик ёрдами фаолиятини мувофиқлаштириш маркази ташкил қилинди. Бу ерда давлат ўз ҳисобидан ёки ҳомийлар ҳисобидан харид қиладиган воситалар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар тўпланади.
Бу ерда маҳсулотлар дезинфекцияланади, кейин давлат транспортида эҳтиёжмандларга тарқатилади. Волотёрлик ёрдами товарлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш жараёнида зарур бўлади. Кўнгиллилар давлат транспортида ташилади.
Маҳалла ва оила вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор шахслар ва бошқа эҳтиёжманд фуқаролар ҳақидаги маълумотларни ҳар бир ҳудуддаги ҳомийлик фаолиятини мувофиқлаштириш марказларига тақдим этадилар.
Кўрсатилган ёрдам ҳақидаги ахборот мунтазам равишда жамоатчиликка тақдим этилади.
Агар сизга ёрдам зарур бўлса ёки кўнгилли бўлишни истасангиз – 1197 рақами орқали қўнғироқ қилинг.
«Эффект Макаренко» каналидан олинган сурат.
Шарҳлар