Каркидон сув омбори ҳудудида қиймати 27,8 млрд сўмлик мажмуа қурилиши режалаштирилмоқда

Каркидон сув омбори ҳудудида қиймати 27

Фарғона вилояти Қува тумани ҳудудидаги Каркидон сув омбори ҳудудида туризм мақсадларида инвестиция киритиш шарти билан 5 гектар ер майдони 12 лотга бўлиниб савдога чиқарилди. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитаси хабар беради.  

Мазкур ҳудудда меҳмонхона, мотель, дам олиш масканлари, кўнгилочар объектлар, ресторан, сув спорт объектлари, пляж зонаси ва пирс қурилиши кўзда тутилган. Мажуманинг умумий қиймати 27,8 млрд сўмни ташкил этиб, унда 100 нафарга яқин иш ўринлари яратилади. 

Айни дамда ушбу ҳудудни туризмга оид ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида лотларга бўлиб, “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали инвесторларга реализация қилиш ишлари олиб борилмоқда.  Cавдо 29 июль кунига қадар давоми этади.

Facebook саҳифамизга обуна бўлинг
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.