Кечки Анҳор: 11 декабрь янгиликлари

Кечки Анҳор: 11 декабрь янгиликлари

2021 йилдан Ўзбекистонда пуллик йўллар қурилади. Хусусан, давлат-хусусий шериклиги шартларида пуллик автойўлларни қуриш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” доирасида иккита пуллик туннел ва учта пуллик автойўл барпо этилиши режалаштирилмоқда. Бу борада тендерлар ўтказиш ва уларнинг ғолиблари билан шартномалар тузиш 2021 йил апрель ва 2022 йил март ойлари оралиғидаги давр ичида кутилмоқда.
 
Ўзбекистонда автомобилга эга бўлиш йиғими ва ёнилғи учун махсус йиғим жорий этилади. Ёнилғи учун махсус йиғим ёнилғи бирлиги учун 25 сўмдан ошмайди, бу маблағлар ҳудудий йўлларни ривожлантиришга йўналтирилади. Бундан ташқари, туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари кенгашларига автотранспорт воситаларига эга бўлгани учун йиллик йиғимни жорий этиш ҳуқуқи тақдим этилди, йиғим миқдори двигатель қувватига қараб белгиланади.
 
 
Ўзбекистон делегацияси “аёлларни, уларнинг эркин ва хабардор ҳолда розилигисиз, стерилизация қилиш ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз” эканини билдирди. Ўзбекистон БМТнинг ирқий камситишни бартараф этиш бўйича қўмитасига 10-12 даврий ҳисоботларни тақдим этди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.