Кечки Анҳор: 13 февраль янгиликлари

Кечки Анҳор: 13 февраль янгиликлари

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишнинг минимал қийматини белгилашни таклиф этди. 1 гектар учун ставка ер участкасининг марказдан қанчалик узоқда эканига қараб 3,6 млнд сўмдан 18,1 млрд сўмгача бўлади. Лойиҳа муҳокамаси 27 февралгача давом этади.
 
Ўзбекистонда коллекторлар пайдо бўлиши мумкин. Уларга фақат юридик шахслардан қарзларни ундиришга рухсат берилади. 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастурига мувофиқ бу борадаги қонун лойиҳаси 1 августгача чоп этилади.
 
Ван Даммнинг рақсини такрорлаган раққос “майда безорилик” моддаси бўйича жаримага тортилди. Фарҳод Манноновга 223 минг сўм жарима тайинланди. Бундан олдин тармоқда Маннонов қатнов йўлига чиқиб, актёр Жан Клод Ван Дамм иштирокидаги “Кикбоксёр” фильми қаҳрамонининг ҳаракатларини такрорлагани акс этган ролик тарқалганди.
 
Андижон вилоятида юк поезди ўсмирни уриб кетган. 2003 йилда туғилган қиз касалхонада оғир аҳволда ётибди. Тергов органлари тергов ишларини олиб бормоқда.
 
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Бўрижар каналидан 45-50 ёшли аёлнинг жасади топилди. Мурданинг танасида зўравонлик аломатлари йўқ, дея қайд этилади ИИББ хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.