Кечки Анҳор: 14 январь янгиликлари
Тошкентда дизайнер Нариман Григорян ўлдирилди. Бу ҳақдаги хабарни Uzbfashion саҳифасида кўриш мумкин.
Ҳукуматдаги манба: Мирзиёев 24 январь куни Олий Мажлисга мурожаатнома билан чиқади. “21 январь куни иккала палатанинг қўшма йиғилиши ўтказилади. 24 январь куни президент Олий Мажлисга мурожаатнома билан чиқиши мумкин. Бошқа ўзгаришлар эҳтимоли ҳам бор”, – дея қайд этади Kun.uz манбаси.
Самарқандда “Интурист” меҳмонхонаси бузилади. Унинг ўрнида қиймати 20 млн долларлик туризм мажмуи барпо этилади. Лойиҳа билан “Рақамли ишонч” фондига қарашли бўлган Qorako’l Stroy Engineering компанияси шуғулланади.
Ҳайдовчилар янги божхона божларига қарши митингга чиқишди. 13 январь куни Парламент биноси олдида бир нечта ўнлаб ҳайдовчи тўпланди. Улар 20 баробарга ошган божхона божлари ставкаларини пасайтиришни талаб қилган.
Самарқандликлар газ йўқлигидан шикоят қилишмоқда. Уларнинг айтишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига иккинчи тур сайловларигача газ бўлган. Икки ой муқаддам Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов газ лимит бўйича эмас, балки эҳтиёжга қараб етказиб берилишига ишонтириб айтган.
Шарҳлар