Кечки Анҳор: 18 февраль янгиликлари
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Раҳмат Маматов номзодини Маҳалла ва оила ишлари вазири лавозимига маъқуллади. Маматов “Маҳалла” хайрия жамоат жамғармасига раҳбарлик қилади.
Дилфуза Ўролова Сирдарё вилоятининг Боёвут туманига раҳбар этиб тайинланди. Ўролова туманлар, вилоятлар ва шаҳарларнинг амалдаги ҳокимлари орасида ягона ҳоким аёлга айланди.
Кенг кўламли тозалаш ишлари туфайли Ўзбекистон Телеграм-каналлари ўз обуначиларини йўқотишда давом этмоқда. Телеграм вақти-вақти билан ботлар ва нофаол аккаунтлардан халос бўлади, натижада ўзбек сегментида каналлар 100 мингга яқин обуначиларини йўқотган.
Ҳиндистон ядро инфратузилмасини ривожлантириш борасида Ўзбекистонга ёрдам бермоқчи. “Ўзатом” делегацияси Деҳлида бўлиб, у ерда Ҳиндистон ҳукуматининг атом энергияси бўйича комиссияси раиси билан тинч атомдан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича музокаралар ўтказди.
Шарҳлар