Кечки Анҳор: 19 март янгиликлари

Кечки Анҳор: 19 март янгиликлари

19 мартдан бошлаб болалар ўйин заллари, дискотекалар ва массаж салонлари ёпилади. Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус республика комиссияси шундай қарорни қабул қилди. «Бизнес-субъектлардан кўрилаётган чораларга тушуниш билан муносабатда бўлишни илтимос қиламиз. Аҳолига ўзини ҳимоя қилиш мақсадида карантин даврида бундай муассасаларда бўлмасликни тавсия этамиз», — дейишмоқда Солиқ қўмитасида. Бундан ташқари, 19 мартдан бошлаб Тошкент ҳайвонот боғи ҳам ўз фаолиятини тўхтатмоқда.
 
ИИВ “дезинфекциячиларни” уйга қўймасликни сўрамоқда. “Катта авлод вакилларидан уйни коронавирусдан дезинфекция қилиш зарурати баҳонасида жиноят содир этиш учун вазиятдан фойдаланишлари мумкин”, — дея қайд этади ИИВнинг матбуот котиби Шохрух Ғиёсов.
 
Спирт, алкоголь ва тамаки айланмасини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими 19 июндан ишлай бошлайди. Тизим маҳсулотни сақлаш, ташиш ва сотишда ҳужжатлар мавжуд бўлмаганида лицензион талаблар ва шартларнинг бузилишини таҳлил қилади. Кейин корхоналар ҳуқуқбузарликлар хавфи даражаси бўйича баҳоланади ва уларга нисбатан тегишли чоралар қўлланади.
 
Шавкат Мирзиеёв оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этишни топширди. Уларни маҳаллаларда ташкил этиш, уларга руҳшуносларни бириктириш ва “Намунали оила” танловини ўтказиш тавсия этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.