Кечки Анҳор: 2 март янгиликлари
Ўзбекистонда 1 майдан болалар боғчасининг тўлови ошади. Қиймат ўртача 15% га ошади.
Чирчиқдаги санаторийда 20 нафар Россия фуқароси карантинга жойлаштирилди. Бундан олдин Сеулдан Тошкентга учиб келган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг 230 нафар йўловчиси икки ҳафталик карантинга жойлаштирилганди.
Ахборот технологияларини ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Рақамли ривожланиш вазирлигига айлантирилади. Яқин икки йил ичида барча соғлиқни сақлаш муассасалари, мактабгача таълим ва мактаб таълими муассасаларини ҳамда қишлоқ ва маҳаллаларни юқори тезликдаги интернетга улаш кўзда тутилган. 2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг ЯИМдаги улушини икки баравар ошириш режалаштирилган.
Абдулазиз Комилов АҚШ ва “Толибон” ўртасида тинчлик келишуви имзоланиши борасида ўз фикрини билдирди. “Деярли охирги икки йил ичида биз, Афғонистондаги 40 йиллик уруш даврида босиб ўтилмаган, Тошкентдан Дохагача бўлган улкан йўлни босиб ўтдик”, — дея қайд этади вазир.
Шарҳлар