Кечки Анҳор: 21 февраль янгиликлари

Кечки Анҳор: 21 февраль янгиликлари

Телефонларни IMEI бўйича рўйхатдан ўтказиш бюджетга 25,3 млрд сўм келтирди. 1 декабрдан бугунги кунга қадар 566722 та қурилма рўйхатга олинган. “Бу маблағлар қишлоқлар ва узоқ туманларда, туристик ва рекреацион ҳудудларда телекоммуникацион инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилди», – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Шухрат Шарафутдинов.
 
На портале Mening fikrim порталида Ўзбекистонда дронлар мақомини қайта кўриб чиқиш ҳақида арзнома пайдо бўлди. У бир неча кун ичида 2,6 мингдан ортиқ овоз тўплади. Эслатиб ўтамиз, 2015 йилдан буён Ўзбекистонга дронлар олиб кириш, сотиш ва улардан фойдаланиш тақиқланган.

Ўзбекистон ўз ҳудудида Google ҳамда Yandex ва Facebook серверларини жойлаштирмоқчи. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаровнинг фикрича, бу республикадаги фойдаланувчилар учун Интернетга кириш тезлигини ошириш имконини беради.

Ўзбекистонда Цитрусли, субтропик ва тропик ўсимликлар маркази ташкил этилади. У сертификатланган ва кафолатланган лимон кўчатларини етиштириш учун махсус питомникларни яратиш, цитрус, субтропик ва тропик ўсимликларни, экспорт ва импорт маҳсулотларни сертификатлаштириш билан шуғулланади. Лимон плантациялари пахта ва ғалладан бўшатиладиган ерларда ташкил қилинади, дейилади Президент қарорида.
 
Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси импортини камайтирди. Бу Туркманистонда юқори вольтли электр узатиш линиясининг ёниб кетиши туфайли юз берди. «Натижада Туркманистондан электр энергиясини етказиб бериш 780 МВтдан 60 МВтгача камайди», — дейилади «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» маьбуот хизматининг хабарида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.