Кечки Анҳор: 24 февраль янгиликлари

Кечки Анҳор: 24 февраль янгиликлари

Ўзбекистонда Пизан университетининг филиали очилади. Бошланғич босқичда геология, энергетика, кимё, биотехнологиялар, ахборот-коммуникация технологиялари, иқтисодиёт ва бизнесни бошқариш бўйича бакалавриат дастурини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
 
2021 йил охиригача барча реклама лавҳалари рақамли лавҳаларга алмаштирилади. Бу борадаги ишлар икки босқичда амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, энди реклама конструкцияларини жойлаштириш учун ер участкалари 10 йил муддатга берилади. Рухсатномани Давлат хизматлари марказларидан олиш мумкин бўлади. 
 
ИИВ Наманган вилоятининг 6-сонли жазони ижро этиш колониясидаги қийноқлар ҳақидаги маълумотларни рад этмоқда. “Колонияда ўғлининг таҳқирланишлари ҳақида онанинг мамлакат президентининг виртуал қабулхонасига ва бош прокурорга қилган шикоятлари қўшимча қамоқ муддатига олиб келган”, – дея қайд этади Марказий Осиё Таҳлил маркази.  ИИВ ушбу хабарни “жазони ижро этиш муассасаларининг обрўсига путур етказиш ва жамоатчиликда салбий фикрни шакллантириш” деб атамоқда.
 
Хусусий мактабларда ташқи кўриниш ва кийимга муайян талаблар жорий этилади. Хусусан, давлат мактабларида ягона мактаб формаси ҳақидаги низомда белгиланган талабларни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, мактаб формасида турли конфессияларнинг диний мансублик кийими ва субмаданиятлар кийими элементлари бўлишига йўл қўйилмайди. Қарор лойиҳасини муҳокама қилиш 8 мартгача давом этади. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.