Кечки Анҳор: 25 декабрь янгиликлари

Кечки Анҳор: 25 декабрь янгиликлари

25 та округда такрорий сайловлар ўтказилади. Якуний баённомалар ўрганилганида, учта округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида арифметик хатоликларга йўл қўйилгани аниқланди, дейди МСК раисининг ўринбосари Махмуд Истамов. Бундан олдин номзодларнинг бирортаси ҳам сайланиш учун етарлича овоз ололмаган 22 та округ ҳақида хабар берилганди.

Юнусобод метро йўналиши йил якунида фойдаланишга топширилмайди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖда йўналишнинг иккинчи этапи “қурилиш нормалари ва техник талабларга мувофиқ лойиҳани амалга ошириш жадвалига биноан” фойдаланишга топширилиши маълум қилинди. Бундан олдин компания “узунлиги 2,9 км бўлган йўналишни 2019 йил охиригача фойдаланишга топшириш режалаштирилгани” ҳақида хабар берганди.

Энди прокуратура ва ДХХ ходимларини маъмурий жавобгарликка жалб этиш учун раҳбариятнинг розилиги талаб қилинмайди. Ўзбекистон Президенти қатор қонун ҳужжатларига тегишли тузатишларни имзолади.
 
2021 йилдан бошлаб шахсий идентификация рақами жорий этилади. У янги туғилган чақалоқларга берилади, бу ўз навбатида, гўдаклар учун электрон тиббий карта очиш имконини беради. Ушбу карта ҳаётининг охиригача амал қилади ва болаларни мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш имконини беради.
 
Давлат солиқ қўмитаси “пала-партиш” савдони тақиқлашни таклиф қилмоқда. Хусусан тақиқ остига ер ости ўтиш жойларида, кўприклар ва автомобиль йўлларининг қатнов қисмида, бекатларда маҳсулотлар сотиш ишлари тушиши мумкин. Бундан ташқари, бозорларга кириш ва чиқиш жойларида, бозорлар ёнидаги автомобиллар турадиган жойларда савдо қилишни тақиқлаш ҳам таклиф этилмоқда. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.