Кечки Анҳор: 27 февраль янгиликлари
Тошкентнинг Фарғона йўли кўчаси бўйлаб тезкор автобуслар қатновини йўлга қўйишлари мумкин. Автобуслар учун ажратилган линия Тошкент ҳалқа автойўлидан бошланиб Кичик ҳалқа автойўлигача чўзилиши кутилади. Участканинг узунлиги 6,6 км ни ташкил қилади.
Тошкент шаҳрида ва Фарғона вилоятида батареяларни тўплаш учун контейнерлар пайдо бўлди. “Бундан олдин республика аҳолисида ишга яроқсиз ҳолатга келган батареялардан халос бўлиш вариантлари кам эди. Бироқ охирги пайтда маиший чиқиндилар борасида катта ўзгаришлар бошланди, профилли корхоналар эса Давлат экология қўмитасининг ихтиёрига ўтди. Ҳозир соҳада тўпланиб қолган муаммоларни, шу жумладан батареяларни утилизация қилиш масаласини босқичма-босқич ҳал этиш ишлари амалга оширилмоқда”, – дея қайд этилади Давлат экология қўмитасининг хабарида.
Тўйларни ўтказиш тартибини бузганлик учун жаримага тортиш таклиф қилинмоқда. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шундай моддани киритиш таклиф этилди. Уни бузиш 10 базавий ҳисоб миқдори – 2,23 млн сўм билан жазоланади.
Жанубий Кореядан келганлар Тошкент аэропортида карантинга жойлаштирилди. «Бугун Сеулдан Тошкентга учиб келган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг HY514 рейси йўловчилари аэропортнинг меҳмонхона терминалида карантинга жойлаштирилди», – дейилади Uzbekistan Airways матбуот хизматининг хабарида.
Шарҳлар