Кечки Анҳор: 3 декабрь янгиликлари
Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаган шахсларга волотёрлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланди. Ўзбекистон Президенти “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги қонунни имзолади. Хусусан, агар волонтёр бир ойда 20 соатдан ортиқ волотёрлик фаолияти билан машғул бўлса, волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси волонтёр билан волонтёрлик шартномасини тузиши керак.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ОАВ орасида ахборотни тижорат йўли билан тарқатадиган бўлди. Президент қароиига мувофиқ, 2020 йил 1 майга муддатда фойдаланувчилар учун қулай, аудио ва видео ахборотларни тарқатиш, тарқатилаётган ахборотларни тижорат йўли билан юклаб олиш имкониятлари мавжуд бўлган ЎзАнинг ахборот портали ишга туширилади.
Хива шаҳри 2020 йилда Туркийлар дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу ҳақдаги қарор Ўш шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро туркий маданият ташкилоти доимий кенгашининг 37-мажлисида қабул қилинди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йили Хива шаҳрини илгари суриш ташаббуси билан чиққан эди.
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида зилзила кузатилди. Ер силкинишининг маркази Афғонистонда бўлган. Самарқанд (марказдан 323 км) ва Қаршида (252 км) ер силкинишларининг кучи 2 баллни, Термизда (66 км) 3 баллни ташкил қилган.
Тожикистон Ўзбекистонга электр энергиясини экспорт қилишни тўхтатди. Бунга совуқлар бошланиши ва республиканинг ички эҳтиёжларини таъминлаш сабабчи бўлган. Олдин эришилган келишувларга мувофиқ Душанбе Тошкентга фақат Тожикистоннинг ички эҳтиёжлари тўлиқ таъминланадиган апрель-октябрь ойларида электр энергиясини экспорт қилиши керак.
Шарҳлар