Кечки Анҳор: 5 февраль янгиликлари

Кечки Анҳор: 5 февраль янгиликлари

Тошкентдаги князь Романов қароргоҳи музейга айлантирилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бинони Маданият вазирлиги балансига бериш жараёни бошланди. Бундан олдин қароргоҳ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Қабуллар уйи сифатида фойдаланиб келинганди.
 
Ўзбекистон ҳудудларида муз қопламали майдонлар барпо этилади. 2020-2023 йилларда давлат-хусусий шериклиги шартларида енгил конструкциялардан муз қопламали ёпиқ майдонлар қурилади.

Fitch Solutions таҳлилчиларининг фикрича, 2020 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг реал ўсиши коронавирус туфайли секинлашиши мумкин. 2019 йилда секинлашиш 5,6% гача прогноз қилинган бўлса-да, иқтисодиёт ўсиши 5,4% гача секинлашиши мумкин. Таҳлилчилар Уханда коронавирус тарқалиши Хитойнинг ўсиш истиқболлари учун сезиларли хавфни ташкил қилади, айниқса савдо ва импортга талаб нуқтаи назаридан.
 
Ўзбекистонда Халқаро қиличбозлик академияси очилади. У ушбу спорт тури бўйича мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлайди. Академия Давлат жисмоний тарбия университети базасида ва Тошкентдаги қиличбозлик марказида ташкил этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.