Кечки Анҳор: 7 январь янгиликлари

Кечки Анҳор: 7 январь янгиликлари

Оҳангаронда ўзининг уч ойлик чақалоғини 400 АҚШ долларига сотишга уринган ёш аёл қўлга олинди. Г.И.га қарши Жиноий кодекснинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича жиноий иш қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда.
 
Томоша пайтида қулаб тушган ўзбекистонлик ҳаво гимнасти иккита жарроҳлик амалиётини бошидан кечирди. “Бўйин умуртқамда иккита жарроҳлик операцияси ўтказилди, умуртқалараро дискни олиб ташлаб, ўрнига титан пластина ўрнатишди, илигим шикастланган. Ҳозирча оёқларимни ҳис қилмаяпман, ўнг қўлим билан ҳам муаммо бор”, – дейди Кристина Воробьёва.
 
ОАВ: Япония бош вазири Синдзо Абэ Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Аниқ муддатлар 2020 йил охиригача келишиб олинади. Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”га мувофиқ октябрь ойигача томонлар давлатлараро консультацияларнинг 18-раундини ўтказишади.

Сурхондарё вилоятида ҳамшира мия чайқалиши ташҳиси билан касалхонага ётқизилди. Уни икки ёшли беморнинг бувиси калтаклаган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, боланинг бувиси ҳамшира С.Б. болани палатага олиб киришни таклиф қилганидан кейин уни ҳақорат қила бошлаган. Ҳамширанинг калтакланиши ҳақидаги ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва прокуратурага топширилган.
 
 UzCard ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» 2019 йил якунлари бўйича монополистлар рўйхатидан ўрин олган. Рўйхатга жами 137 та компания кирган. Уларнинг орасида UzAuto Motors, «УзБАТ», Paynet, Beeline ва Ucell компанияларини кўриш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.