Кечки Анҳор: 9 январь янгиликлари
Тошкент шаҳар ИИББда хизмат интизоми ва қонунни бузганлиги учун 15 нафар ходим лавозимидан озод этилди ва ишдан бўшатилди. Яна еттинафар ходим хайфсан олди. Шу билан бирга, яна етти нафар ходим яхши хизмати учун рағбатлантирилди.
Янги Солиқ кодексида офшорлар ҳақидаги бўлим пайдо бўлди. Солиққа тортиш ҳолатида назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдасини ҳисобга олиш тартиби 2022 йил 1 январдан кучга киради.
Давлат ўзининг “Қишлоқ қурилиш банк”даги иштирокини оширмоқда. Банк устав капиталидаги давлат улуши давлат бюджети олдидаги мавжуд қарздорлик ҳисобидан 780,5 млрд сўмга ошади. Бугунги кунда “Қишлоқ қурилиш банки” устав капиталининг миқдори 1,07 трлн сўмни ташкил қилади, унда давлат улуши – 96,47%.
2020 йил 1 мартдан бошлаб республика ҳудудларида тадбиркорликнинг ривожланиш даражасини баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Баҳолаш якунлари бўйича шҳарлар, туманлар, вилоятлар рейтинги тузилади. Юқорит натижани кўрсатган ижрочи ҳокимият органларининг бошқарувчилари рағбатлантирилади.
Европа Тикланиш ва тараққиёт банки Тошкент-Самарқанд пулли йўл қурилиши бўйича консультациялар беради. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 1 млрд дан 2 млрд долларгача баҳоланмоқда. ЕТТБ техник кўмак доирасида халқаро консультантларни жалб этади. Лойиҳа етти босқичда амалга оширилади ҳамда юридик, молиявий ва техник таваккалларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланади.
Шарҳлар